Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Аёллар «класико»сида «Барселона» йирик ҳисобида ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасида Испания чемпионатининг 10-турида «Реал Мадрид» ва «Барселона» клублари ўзаро тўқнаш келишди.

Мадридда ўтказилган баҳс 4:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда Патрисия Гижарро дубл қайд этган бўлса, Клаудия Пина яна бир голга муаллифлик қилди. Якуний ҳисоб 86-дақиқада Алекция Путеллас томонидан ўрнатилди.

Путеллас «Барселона» сафида ўзининг 199-голини урди ва Луис Суаресни ортда қолдириб, эркаклар ва аёллар ўртасида клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида яққол учинчи ўринга кўтарилди. «Кўк-анорранглилар» сафида фақат Сезар Родригес (232) ва Лионел Месси (672) кўпроқ гол уришган.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни бўлиб ўтган «Реал Мадрид» ва «Барселона» эркаклар жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам худди шундай натижа қайд этилганди.

Аёллар ўртасидаги Испания чемпионатида «Барселона» 10 ўйиндан кейин 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Реал» 9 турдан кейин 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:32, 17.11.2024.
Ўқилди: 6338 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик