Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Гвардиол ўз фаолиятини давом эттириш учун икки клубдан бирини танлайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиолнинг жамоадаги келажаги сўроқ остида турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хорватиялик футболчининг олдида фаолиятини давом эттириш учун иккита асосий вариант мавжуд: у ё «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномасини узайтиради (клуб томонидан аниқ таклиф футболчининг столида турибди) ёки шу ёзда Мадриднинг «Реал» клубига кўчиб ўтади.

Ҳозирда «қаймоқранглилар» Гвардиол трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, «Манчестер Сити» раҳбарияти ҳам хорватиялик ҳимоячини қўйиб юбормоқчи эмас ва янги битим имзолаши учун унга фаол равишда босим ўтказмоқда.

Қайд этилишича, Германиянинг «Бавария» клуби футболчи учун кечаётган курашда иштирок этмаяпти. Мюнхенликларга Гвардиолнинг ўйини маъқул келаётган бўлса-да, улар учун бу трансфер молиявий жиҳатдан ҳаддан ташқари қимматлик қилади.

Киритилди: 12:36, 11.06.2026.
Ўқилди: 857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик