Туркиялик хавбек Арда Гюлер Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиб, фаолиятини Франция Лига 1'да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goals Zone хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, кетма-кет икки марта УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «ПСЖ» ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Париж гранди раҳбарияти Гюлернинг трансфери учун 120 миллион евро ажратишга тайёр.
Арданинг «қироллик» клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи «қаймоқранглилар» сафида 51 та учрашувда майдонга тушди. Гюлер ўз ҳисобига 6 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйди.













