Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Рэшфорднинг «Бавария»га ўтиш шартлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга Мюнхеннинг «Бавария» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар «Ньюкасл»дан Энтони Гордон ва «Ливерпуль»дан Рио Нгумоху трансферини амалга ошира олмагач, бор эътиборини Рэшфордга қаратган ва у учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Бироқ ушбу трансфер амалга ошиши учун Рэшфорд иккита жиддий шартга рози бўлиши керак:

  • Биринчидан, у якунланган 2025/26 йилги мавсумни ижара асосида ўтказган «Барселона» клубида қолиш фикридан воз кечиши лозим.

  • Иккинчидан, футболчи айни дамда ҳафтасига 325 минг фунт стерлингни ташкил қилаётган юқори маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлиши шарт.

Ҳозирча футболчининг ушбу шартларга қандай жавоб бериши номаълум бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 12:34, 11.06.2026.
Ўқилди: 1382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик