Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас "Манчестер Сити"га қарши айбловларга муносабат билдирди.
Кеча Премьер-лига "Манчестер Сити"ни 2009/10 мавсумдан 2017/18 мавсумгача 100 дан ортиқ молиявий қоидабузарликда айблади.
"2017 йил 5 сентябрь куни Манчестерда бўлиб ўтган Soccerex конференциясида биз "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" молиявий фейр-плей қоидаларини бузаётганини айтгандик.
Премьер-лиганинг бу ҳақда билиш учун йиллар сарфлаганига ақл бовар қилмайди. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бундан ҳам кўплигини хабар қиламиз. Буларни ҳам билиш учун яна шунча вақт керакми?” , - деб твит қолдирди Тебас.