"Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич клубларнинг ҳимоячи Бенжамин Паварга қизиқиши ҳақида гапирди.
“Биз Паварни сотиб олиш учун таклиф олдик, лекин биз уни қўйиб юборишни хоҳламаймиз. Бу молиявий нуқтаи назардан жозибадор таклиф эди, аммо спорт жиҳати биринчи ўринда туради", - дея Салихамиджичнинг сўзларини келтиради Bild.
26 ёшли ҳимоячининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. 2022/23 йилги мавсумда Павар "Бавария" сафида 25 та ўйинда 4 та гол урган.
Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













