Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Қафасдан чиққан Элдорда А Серия юлдузига айланиш учун яна бир имконият пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Январь ойи охирида ўзбекистонлик ҳужумчи, «Ростов»нинг собиқ футболчиси Элдор Шомуродов Жозе Моуриньонинг «Рома»си билан хайрлашди ва «бўрилар» футболчининг трансфери учун бир ярим миллион евро тўлаган камтарона «Специя» билан келишувга эришди, битим ижарага асосланади. Элдор Италиядаги саёҳатини давом эттирмоқда, унинг янги манзили «Олимпико»дагидан кўра самаралироқ бўлиши аниқ.

Шомуродов узоқ вақтдан бери ўзгаришларга муҳтож эди, чунки у футбол жамоатчилигига захирадаги ҳолатидан кўра кўпроқ нарсани бера олишини тушуниб, мураббийга жиддий режалар ҳақида айтган. Элдоранинг трансфери ёзда ўзини кўрсатди, римликларнинг ўзлари унга вариантлар излашди. Ўзбекистонлик ҳужумда ўзининг рақобатчилари, хусусан, Тэмми Абрахам ва Пауло Дибалага эга бўлган Жозенинг янгиланган жамоасига шунчаки мос тушмади.

Тўғрисини айтганда, Шомуродов машғулот жараёнида ҳеч бўлмаганда ўзининг фидойилиги билан бир неча бор имкониятга лойиқ бўлган бўлсада, «бўрилар» мураббийи бу борада доимо ўз фикрига эга бўлган ва бу иқтидорли ҳужумчига оптимизм қўшмади. Энди у эркин ва яна янги имконга эга бўлди.

Айни дамда Шомуродовнинг янги жамоаси Италия А Серияси турнир жадвалида бор-йўғи 17-ўринни эгаллаб турибди. Кўриниб турибдики, унинг жорий мавсумдаги асосий ва ягона вазифаси элитада қолиш ҳуқуқини сақлашдир. Чемпионатнинг 21-турига келиб «Специя» бор йўғи тўртта ғалабага эришди. Лука Готти шогирдлари Алексей Миранчук бошчилигидаги «Торино»ни мағлуб этишди, шунингдек, «Верона» ва «Сампдория» қаршисида ҳам жасоратли кўринди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг янги жамоаси шунингдек, «Эмполи»ни ҳам мағлуб этган.

Готти жамоасининг энг яхши тўпурари А Сериянинг жорий мавсумида тўққизта гол ва битта голли узатмани амалга оширган африкалик ҳужумчи Мбала Нзола ҳисобланади. Шу пайтгача Нзола «Специя»нинг асосий зарба берувчи кучи ва ҳужум чизиғида жамоанинг асосий умиди бўлиб келган. Ундан ташқари, клуб учун бир нечта ўйинчи гол урган, иккита гол муаллифи - бу ярим ҳимоячи Симоне Бастони.

Бунгача Лондоннинг «Челси» клубида ёрдамчи бўлиб ишлаган Лука Готти асосан 3-5-2 ва 3-5-1-1 схемаларида шуғулланади. Шомуродов бир вақтнинг ўзида учта схемага тайёр - бу бошқа марказий ҳужумчи билан биргаликдаги тандем, ҳужумчи ортида ва ягона марказ ҳужумчиси позицияларидир. Элдор ҳар бир топшириқни тўлиқ уддалаши керак, унинг ҳужум ҳаракатлари, биз билганимиздек, кўп функциялидир. Шомуродовнинг келиши «Специя»нинг гол яратиш имкониятлари ва салоҳиятини кенгайтириши, унга қўшимча ричагларни бериши керак. Жамоа ҳар ўйинда ўртача биттадан кам гол уради. Фақат «Сампдория» ва «Кремонеза» бу борада камроқ очко тўплаган холос. Жамоа учун Нзоланинг саъй-ҳаракатларига ишониш жуда содда ва бепарво бўлар эди.

«Специя» Элдор учун қисқа муддатда А Серияда қолиш учун яхши вариант. Бу клубда у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлади, холис мураббий билан ишлайди, саломатлигини мустаҳкамлайди ва руҳан озод бўлади, янги жамоа Шомуродовдан умидвор. Шомуродов «Специя»га 2020 йилдаги каби Б Серияга тушмаслигига ёрдам берадиган ижрочилардан биридир.

«Рома» учун 2022/23 йилги мавсумда Элдор чемпионатда атиги 119 дақиқа ўйнади холос. «Специя» сафида «Наполи»га қарши ўтказилган дебют ўйинида Шомуродов 76 дақиқа ҳаракатланди. Ҳа, Элдор бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга ошира олмади, бироқ «Специя» дастлабки дақиқаларданоқ А Серия пешқадамига қарши арзимаган имкониятларга эга бўлди, Верде эса ўша вазиятларни кўкка совурди, Шомага деярли имкон берилмади. Узоқ кутилган Скудетто сари тезланиш олган «Наполи» барибир ўз сўзини айтди. Энди «Эмполи»га қарши баҳсда Элдор мухлисларни хурсанд қилиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлиши кутиляпти.

Элдор ўзгаришни билади, керакли вақтда керакли жойда бўлишни билади, иқтидорли, чаққон йигит. Агар у мураббийлар штабининг муносиб ишончини ҳис қилса, албатта порлайди ва «Специя»га кейинги мавсум Италия элитасида ўйнашни давом эттириш учун керакли очколарни олиб келади.

Киритилди: 08:55, 09.02.2023.
Ўқилди: 9763 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.