Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Футбол атамалари. Бугунги футболда PPDA нима? Унинг жамоаларга фойдаси қандай?

Баҳо:
+ | -

Рақиб ҳимоя қўрғонига паслар орқали ҳужум уюштириш ва унинг ўлчовини чиқариш, пасларнинг таъсирини ўрганиш албатта, бугунги замонавий футболга бўлган қизиқишни ошириши шубҳасиз.

Сўнгги бир неча йил ичида футболни яхшироқ тушуниш учун унга оид турли маълумотлардан фойдаланиш тенденцияси кучайиб бормоқда. Ўнлаб йиллар давомида футбол одатда ўйиннинг ёрқин дақиқалари ва ҳужумкор ўйинчиларга қаратилган бўлиб, зарбалар ва голларга асосий урғу берилган. Бироқ мухлислар интеллектининг муттасил ўсиб бориши оқибатида энди фақатгина голлар ва ассистлар ҳақидаги статистикалар жуда содда кўринишни бошлади. Натижада, XG ва PPDA каби терминлар пайдо бўлди. Улар асосан кутилган хавфли ҳужумлар, ҳимоячилар блокидан муваффақиятли ўтишлар сони ва бошқа кўрсаткичларни ифодалайди. Қуйида кўпчилик учун нотаниш бўлган янги термин PPDA — прессинг ҳақида гаплашамиз.

Рақиб ҳимоя қўрғонидан ўтиш учун узатилган ҳар бир пас - PPDA (кучли прессинг). Бу ҳимояга қарата юқори босимнинг интенсивлик ўлчови сифатида ишлатилади.

Футболда PPDA нима ва у нима учун керак?

Юқорида айтиб ўтилганидек, ушбу термин ҳимоячиларга бўлган юқори босимнинг интенсивлигик ўлчовидир. Ушбу жараёнда бир жамоанинг бошқа жамоа ҳимоя блоклари ёки фоллар қилишидан олдинги паслар сони ҳисобланади.

PPDAда фақат рақиб ҳимоя чизиғининг 3/5 қисмигина ўлчанади (жамоа асосан, 3 та ҳимоячи схемасига ўтган пайтидаги ҳолатда бу қулайроқ). Шунинг учун у фақат юқори прессинг пайти намоён бўлади, зоналар очилиб қолгани боис қарши ҳужумга кўпроқ таянадиган жамоалар бундан максимал фойдаланиб қолади. Ҳимоядаги жамоа имкон қадар тезроқ тўпни қайтариб олишга эътибор қаратсагина, рақиб PPDAсининг фоизини тушириши мумкин. Чунки бунда вақт ва паслар миқдори камаяди, ўз ҳимоя позициясини қайта мустаҳкамлаб боради.

PPDA бизга қандай маълумотларни бериши мумкин?

Жамоалар ўйин ҳолатига қараб турли йўллар билан прессингни уюштиришади. Масалан, баъзи жамоалар рақиб майдоннинг ярмига чекиниши биланоқ прессингни бошлаб юборишади. Бу «Бавария»нинг 2013 йилги Чемпионлар лигаси ярим финалида «Барселона» устидан ғалаба қозонганида яққол кўринган. Ўшанда Юпп Хайнкеснинг қўллаган тактикаси шунга асосланган эди.

Баъзан, эса жамоалар тўпни рақибнинг кучсиз ўйинчисига тушишини пойлаб туришади ва уларни узун ҳамда хато паслар беришга мажбур қилишади. Буни кўпинча жамоалар марказий ҳимоячиларга тўпни ўйнашга қўйиб беришидан сезиш мумкин. Албатта, кейин улар ўз позициясидан келиб чиқиб финтларда хатоларга йўл қўяди. Айниқса, баҳснинг сўнгги 10 дақиқасида PPDA - прессинг мағлуб бўлаётган жамоа томонидан кўп қўлланилади. Боя айтилганидек, нафақат рақиб жарима майдони ичида, балки, дарвозага яқин ҳудудда ҳам қўрқмай бунга мурожаат қилган клубларни топса бўлади.

Энг яхши ҳимоя - бу ҳужум тактикаси айнан PPDA учун айтилгандек. Чунки ҳимояси заифроқлиги ҳамда гол ўтказиб юборишини ҳис қилган жамоа айнан рақиб жарима майдони ичига юқори прессинг уюштиради, PPDA фоизини оширади. Ўйин темпи ва футболчиларнинг эҳтимолий чидамлилигини аниқлаш учун мураббийлар айнан PPDA статистикасидан фойдаланиши мумкин.

Қуйида Премьер-лиганинг жорий мавсуми учун бунга оид статистикани кўриб чиқиш мумкин. Жадвалнинг пастки қисмида жойлашган жамоалар жуда юқори PPDA фоизига эга эканлигини кўрамиз, бу мантиқан тўғри, чунки уларнинг аксарияти паст блокда ўйнашга ва чуқур ҳимояланишга мойил бўлиб, рақибни қарши ҳужумда жазолашга ҳаракат қилади.

Яна бир қизиқ нарса шундаки, юқори прессинг фоизи ҳеч қачон турнир жадвалидаги юқори ўринни кафолатламайди. Жумладан, «Лидс», «Челси» ва «Ливерпул» энг паст PPDA кўрсаткичларига эга жамоалар ва шу билан бирга лига жадвалида мос равишда 14, 10 ва 6-поғоналарни эгаллаб турибди. Бошқа томондан, «Тоттенхэм» жуда юқори PPDA кўрсаткичига эга ва ҳали ҳам жадвалда 5-ўринда.

«Манчестер Сити» ўтган мавсумда бу рейтингда 4-ўринни эгаллади, аммо бу йил 7-ўринни банд этган. Албатта, бу Эрлинг Холанд туфайли пайдо бўлган бўлиши мумкин, у ҳимоячиларга у қадар тез-тез прессинг уюштиравериш қобилиятига эга эмас. Бу эса Пеп Гвардиоланинг тактик схемаларидаги навбатдаги ўзгаришларни англатиши мумкин, агар совуққон Холанд ЕЧЛда ҳам фойда бермаса.

Киритилди: 00:03, 10.02.2023.
Ўқилди: 2742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.