Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Чой Канг Хи 11 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтадиган ўйин учун таркибни эълон қилди.
Сўз оларкан Чой Канг Хи: “Биз Ливан ва Қатарни доғда қолдириб олдинга қадам ташладик. Бу сафарги ўйиндаги ғалаба бизни жаҳон чемпионатига янада яқинлаштиради”, деди.
Олимпия терма жамоаси, легионерлар ва Кей-лига футболчилари қоришмасидан ташкил этган таркибда янги номларни учратиш мумкин. Жумладан, узоқ вақтдан буён терма жамоа либосини киймаган голеадор Ли Донг Гук ҳам чақирув олди. Терма жамоа 3 сентябрда йиғилиб, 4 сентябрда эса Тошкентга йўл олади. Демак, корейслар қуйидаги таркибда Тошкентга келадиган бўлишди.
Дарвозабонлар: Жун Сун Рёнг (Сувон), Ким Ён Гванг (Улсан), Ким Жин Хюн (Сересо Осака, Япония);
Химоячилар: О Бом Сок (Сувон), Ко Ё Хан (Сеул), Квак Те Хви (Улсан), Ли Жонг Су (Ас-Саад, Қатар), Жонг Ин Хван (Инчон Юнайтед), Хванг Сок Хо (Санфречче Хирошима, Япония), Парк Жу Хо (Базел, Швейцария), Юн Сок Ёнг (Сеонгнам);
Ярим ҳимоячилар: Ку Жа Чол (Аугсбург, Германия), Ли Кеун Хо (Улсан), Ким Бо Кёнг (Кардифф Сити, Уэльс), Ки Сунг Ёнг (Суонси Сити, Англия), Парк Жонг Ву (Бусан), Ха Де Сонг (Сеул), Юн Битгарам (Сеонгнам), Ли Сеунг Ги (Гвангжу), Парк Чу Ёнг (Арсенал, Англия), Ли Чонг Юонг (Болтон, Англия);
Ҳужумчилар: Ли Донг Гук (Чонбук), Ким Шин Вук (Улсан).
Отабек ЙЎЛДОШЕВ, Жанубий Корея, Сеул.