Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Винисиус узоқ муддатли дисквалификацияси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатидаги «Валенсия»га қарши ўйиндан (1:0) кейин олган дисквалификацияси ҳақида гапирди.

Бразилиялик футболчи ўша учрашувда рақиб жамоа вакили Натан-Дилан Салибани сочидан тортгани учун қизил карточка билан жазоланганди. Испания футбол федерациясининг (RFEF) интизом қўмитаси эса Винисиусни тўртта ўйинга дисквалификация қилди.

Винисиус Чемпионлар лигаси доирасида «Рома»га қарши кечган ва «Реал»нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувдан кейин ушбу қарор юзасидан ўз муносабатини билдирди.

«Уларда дисквалификация ҳақида эълон қилиш учун бутун бир кун бор эди. Аммо менга чемпионатнинг тўртта учрашувини ўтказиб юборишим ҳақида фақат стадионга етиб келганимизда хабар беришди.

Сочдан тортиш билан боғлиқ ушбу қоида бизга ҳеч қачон тушунтирилмаган. Ла Лига ва ҳакамлар қўмитаси вакиллари мунтазам равишда олдимизга келиб, қоидаларни тушунтиришади. Аммо айнан шу ҳолат ҳеч қачон муҳокама қилинмаган.

Мен учун бу вазият қизил карточка билан якунланди, холос. Мен ҳеч қачон бошқа футболчиларга нисбатан тажовузкорлик қилмаганман.

Мени ҳам тез-тез уришади, аммо охир-оқибат карточкани айнан мен оламан», — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради ESPN.

Шу тариқа, Винисиус Испания Ла Лигасидаги навбатдаги тўртта учрашувни ўтказиб юборади. У «Севилья», «Барселона», «Расинг» ва «Валенсия»га қарши баҳсларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:46, 15.10.2026.
Ўқилди: 1183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик