Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Паралимпия-2012. Ҳамюртларимиз иштирок этадиган спорт турлари ҳақида қисқача маълумот

Баҳо:
+1 | -

СУЗИШ
Спортнинг ушбу тури 1960 йил Рим (Италия)да бўлиб ўтган биринчи Паралимпия ўйинларидан бошлаб дастурга киритилган. Худди Олимпиада ўйинларида бўлгани каби Паралимпия ўйинларида мусобақалар эркин, чалқанча, брасс,баттерфляй ҳамда комплекс усулда сузиш бўйича ўтказилади. Бошқарув органи  Халқаро сузиш федерацияси (FINA) ҳисобланади.

Мусобақалар узунлиги 50 метрни ташкил этган ва саккиз йўлакдан иборат бассейнларда ўтказилади. FINA томонидан имконияти чекланган спортчилар учун қоидаларга баъзи ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, қўриш қобилияти пасайган спортчиларга марра чизиғида айланишлар ёки маррага етиб келганларида асситентларнинг бўлиши талаб этилади. Шунингдек, спортчилар ойнаси қорайтирилмаган кўзойнаклардан фойдаланишлари мумкин.

Имконияти чекланган спортчилар ўзларининг класификацияларига қараб, мусобақаларга одатдагидек старт тумбаларидан, сувга тушган холатда ва махсус платформаларда туриб киришишлари мумкин.

Спортчилар кўриш қобилиятларига кўра уч гуруҳга бўлинади. S11, яъни умуман кўрмайдиганлардан тортиб,  S13, яъни кўриш қобилияти пасайганларгача.

Сузиш мусобақаларда Ватанимиз шарафини Кирилл Панков (S13) 100 метрга баттерфляй ҳамда чалқанча усулда сузиш бўйича ўтказиладиган баҳсларда ҳимоя қилади.

ДЗЮДО
Кўриш қобилиятида муаммоси бор спортчилар ўртасида илк жаҳон чемпионати 1987 йили ўтказилган. Орадан бир йил ўтиб, Сеул (Корея)да бўлиб ўтган Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган. Дастлабки мусобақалар фақатгина эркаклар ўртасида ўтказилган. Афина-2004  Паралимпия ўйинларидан бошлаб хотин-қизлар ўртасида ҳам беллашувлар ўтказила бошланган.
Мусобақалар 13 вазн тоифасида (эркаклар-7, аёллар-6) ташкил этилади.
Эркаклар.
- 60 кг.
- 66 кг.
- 73 кг.
- 81 кг.
- 90 кг.
- 100 кг.
+ 100 кг.

Аёллар.
- 48 кг.
- 52 кг.
- 57 кг.
- 63 кг.
- 70 кг.
 + 70 кг.

Эркаклар ўртасидаги мусобақалар 5 дақиқа, аёллар орасидаги беллашувлар эса 4 дақиқа давом этади. Белашувда ким кўп балл жамғарса ўша спортчи ғолиб деб топилади.

Спортчилар кўриш қобилиятини йўқотганлик даражасига кўра учта гуруҳга бўлинади.
B1  кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотганлар.
B2  кўриш қобилияти заиф бўлганлар.
B3  кўриш қобилиятини қисман йўқотганлар.

Дзюдо бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини Шариф Халилов (73 кг) ҳимоя қилади.

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА
Спортнинг ушбу тури Рим шаҳрида (Италия) бўлиб ўтган биринчи Паралимпия ўйинларидан бошлаб дастурга киритилган.

Мазкур спорт тури ўз ичига югуриш, сакраш (баландликка, узунликка), диск, ядро, босқон ва найза улоқтириш ҳамда кўпкурашни олган

Эркаклар ва аёллар югуриш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда   100 м., 200 м., 400 м., 800 м., 1500 м., 5000 м., 10000 м., 4x100 м. масофага эстафетада ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Енгил атлетика бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини Муяссар Ибрагимова (100 м.га югуриш), Ҳусниддин Норбеков (диск улоқтириш), Равил Диганшин (ядро улоқтириш), Дониёр Солиев ва Миран Сахатов (уч хатлаб сакраш), шунингдек,  Иван Панафидин  (ядро улоқтириш) ҳимоя қиладилар.

ПАУЭРЛИФТИНГ
Спортнинг ушбу тури 1992 йили Барселона (Испания)да бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларидан дастурга киритилган. Илк мусобақалар фақат эркаклар ўртасида ўтказилган. Сидней-2000 Паралимпия ўйинларидан бошлаб, аёллар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказила бошлаган.

Агарда илк бор ўтказилган мусобақаларда 25 давлат вакиллари иштирок этган бўлса, 1996 йили Атланта (АҚШ)да бу кўрсаткич 58 та давлатни ташкил этган. Шу тариқа, ўйинлардан-ўйинларга иштирокчи давлатлар сони ортиб бораверган ва хозирда пауэрлифтинг мусобақаларида юздан зиёд давлат вакиллари иштирок этадилар.

Мусобақаларда ногиронликнинг барча гуруҳи вакиллари иштирок этишлари мумкин. Эркаклар ва аёллар ўртасида 10 вазн тоифасида баҳслар ўтказилади.

Спортнинг ушбу турида 14 ёшдан юқори бўлган спортчилар иштирок этиши мумкин.

Мазкур мусобақаларда Ватанимиз шарафини Яшин Шобердиев (48 кг) ва Елена Абасова (56 кг) ҳимоя қиладилар.

Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:51, 29.08.2012.
Ўқилди: 8318 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.