Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Чой Канг Хи: «Ўзбекистонни мағлубиятга учратсак, хотиржам бўламиз»

Баҳо:
+ | -

29 август куни эрталаб Ўзбекистонга қарши таркибни эълон қилган бош мураббий Чой Канг Хи журналистларни қизиқтирган бир нечта саволларига жавоб қайтарди. У сўзини: “Ўзбекистонни мағлубиятга учратсак, вазият хотиржам тортишимизга олиб келади. Таркибга футболчи танлашда анча қийналганим рост. Ажойиб кайфиятни сақлаб қолишни истайман”, дея бошлади.

— Жамоадаги муҳит қандай?
— Биз Лондон олимпиадасида бронза медалини кўксимизга тақдик. Миллий терма жамоамиз эса Жаҳон чемпионати дастлабки босқичида анчагина қийналди. Эндиги босқичда ҳам бизга осон бўлмаслиги тайин. Ўзбекистон терма жамоаси бизга ютқазса, жаҳон чемпиоантига чиқиш имкониятлари тушиб кетади. Бизнинг ғалабамиз эса ҳозирги ажойиб муҳитни янада мустахкамлайди. Олимпиададан юқори кайфиятда қайтган футболчиларни жипслаштириш анча осон кечди. Энг яхши футболчиларни танласангизгина, қолган ўйинларда ҳам муваффақият қозониш мумкин.

— “Арсенал” асосий таркибида кўриниш бермаётган Парк Чу Ёнгни таркибга жалб қилишингизнинг асосий сабаблари нимада?
— Ҳозир терма жамоада энг мухим жихат – ички муҳит ҳисобланади. У клубида захирада ўтирган эса-да, терма жамоада ўзининг янг яхши хислатларини намойиш этяпти. Шогирдларим шу томондан характерга эгалар. Ўйин ҳам муҳим, муҳит ҳам шунга яраша. Парк Чу Ёнгни чақиришимда алохида бир сабаб йўқ. Ундан ҳам бошқа футболчилар каби ғурур билан ва жонини бериб ўйнашни талаб қиламан. Менимча, у буни уддалай олади.

— Парк Чу Ёнгни қайси чизиқда ўйнатишни режалаштиряпсиз?
— Терма жамоамиз ҳужум чизиғида ўйнаши мумкин бўлган футболчилар – Ли Донг Гук, Ким Шин Вук ва яна Ли Кеун Хо кабилар бор. Ўзбекистонга қарши қандай тизимда ўйнашимизга қараб ҳужумчи танланади. Бу 4-4-2 ёки 4-2-3-1 бўлиши ҳам мумкин. Бир ҳафта давомида ўйлаб кўришга вақт бор.

— Ли Донг Гук ва Парк Чу Ёнг ҳужум жуфтлиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
— Бу икки футболчи Жо Бонфрере мураббийлиги даврида (2005 йиллар) жуфтликда ўйнашган. Ўтган сафар Кувайтга қарши ўйинда 90 дақиқа бирга ҳам ўйнашди. Ўйинда ғалаба қозондик, аммо бутунлай қониқтирадиган даражада эмас. Бу икки футболчиларнинг ўзига яраша хислатлари бор. Замонавий футболда 2та ҳужумчидан кўра, 1 ҳужумчи билан ўйнаб, қанотлар ва химоя чизиғи вакиллари ёрдами орқали ёриб кириш усулидан кенг фойдаланиляпти. Табиийки, Ли Донг Гук ва Парк Чу Ёнг ҳужум жуфтлиги бизга анча асқотади. Лекин умумий балансда муаммо юзага келиши мумкин. Машғулотларда иккала футболчини уйғунлаштирадиган усулни ўйлаб кўраман.

— Жароҳатини даволашга узоқ вақт сарфлаган Ли Чонг Юнгнинг ўйин амалиёти борасида муаммоси йўқми?
— Дастлаб терма жамоани қабул қилиб олган чоғларимда мени ўнг қанот ва чап қанот ўйлантирган эди. Табиийки, футболчи узоқ вақт майдонга тушмаса, унда нафақат жисмоний ҳолат, балки руҳий томондан ҳам муаммолар пайдо бўлади. Ли Чонг Юнг ақлли футболчи деб ўйлайман. Ҳозир у энг муҳими – югуряпти. Назаримда, унда ҳозир муаммо йўқ.

— Парк Жонг Ву ҳақида нима дея оласиз?
— Унинг олимпиадада кўрсатган ўйинларини кўрдим. Олимпиада якунига етгач, бош мураббий Хонг Мюн Бо билан у ҳақда суҳбатлашдим ва “Миллий терма жамоада ҳам бемалол ўйнай олади”, деган хулосани эшитдим. Парк Жонг Ву ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан, химояга ҳам ёрдам бера оладиган футболчи. Авваллари таркибимизда бундай футболчи йўқ эди.

— Лондон олимпиадасида қатнашган футболчилардан кўпчиликни чақиргансиз…
— Олимпиададан аввал ҳам, олимпиада вақтида ҳам уларнинг ҳаммасини диққат билан кузатдим. Мураббийлар фикрлари билан ҳам қизиқдим. 23 нафар футболчидан иборат таркибни тузаркансиз, ҳар доим жонини жабборга бериб ўйнайдиган футболчига эҳтиёж сезасиз. Қачонки, футболчи жон куйдириб ўйнамас экан, муҳит бузилади. Яхши муҳитни яратиш бош мураббий ва ёрдамчиларининг бурчидир. Менимча, ёш футболчиларимиз шижоат ва ғайрати билан термамизга янги куч олиб киришади. Шу билан бирга рақобат терма жамоамизни фақатгина кучайтиради.

— Дарвозабон Жун Сун Рёнг олимпиадада жарохат олган эди. Ҳозир ҳолати қай даражада?
— Кўпинча, дарвозабонлар мураббийи билан маслахатлашаман. Унинг фикри мухим. Жун Сун Рёнг ва Ким Ён Гванглар ўз клубларида ҳам, терма жамоада ҳам асосий ролни бажаришмоқда. Уларнинг ҳолати яхши ва ўйлайманки, бундан буёғига ҳам дарвозабон масаласида муаммо юзага келмайди.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:43, 29.08.2012.
Ўқилди: 5818 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.