“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фати Европа лигаси доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши жавоб ўйинидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизда ҳаммаси жойида, лекин "Манчестер Юнайтед"да ҳам. Бу қийин ўйин бўлади. Ғоя - бор кучимизни беришдир. Майдонга бор иштиёқ билан чиқамиз. Биз "Барселона"миз ва қўрқмаймиз", - деди Фати Mundo Deportivo билан суҳбатда.