Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Жанлуижи Донарумма: «Агар Навас кетмаса, мен кетишимга тўғри келарди...»

Баҳо:
+ | -

16 ёшидаёқ «Милан»дек клубда дебют қилган ва ҳамиша жаҳоннинг энг истиқболли дарвозабонларига эгалиги билан мақтанадиган Италия терма жамоасида афсонавий Буффон вориси сифатида эътироф этилган Жанлуижи Доннарумма нимадир бўлдию, 2021 йилнинг ёзида «россонерлар» умидларини пучга чиқариб, текин трансфер ўлароқ, «Париж Сен-Жермен» сафига қўшилди. Шу тариқа унинг Францияда Кейлор Навасдек тажрибали амплуадоши билан рақобатлашишига тўғри келди. Муҳими, италиялик кипер бу орада профессионал сифатида яққол ўсишга эришди. Жижи II яқинда берган интервьюсида Коста-Рика миллий жамоаси етакчиси билан рақобат унинг учун ижобий тажриба бўлганини тан олиб, «ПСЖ» раҳбарлари олдига шарт қўйганини ҳам яширмади: «Тушунинглар, Кейлор Навас ёки мени танлашинглар шарт».

- Нима учун айнан «ПСЖ» вариантини танлагандингиз?

- Бу ерда президентдан тортиб, спорт директоригача - барча мени жамоада кўришни истади. Қисқаси, клубнинг хизматимга жиддий қизиққани танловимга кучли таъсир қилди.

- Тўғрисини айтинг, якуний қарорингизда адашингиз Жанлуижи Буффоннинг таъсири ҳам борми?

- Аввало, айтишим жоиз, Жижи билан ўзаро муносабатларимиз жуда кучли. Дейлик, ҳалигача тез-тез қўнғироқлашиб турамиз. Албатта, унинг фикрларини етарли даражада қадрлайман. Лекин «ПСЖ»да ўйнаш масаласини мустақил ва онгли равишда ҳал қилгандим. 

- «ПСЖ» сафига Кейлор Навасдек кучли ва тажрибали рақобатчи борлигини била туриб, қўшилгандингиз...

- Чунки ўсишим учун айнан шундай мураккаб рақобат керак эди. Оддий айтганда, фақат турли қийинчиликлар туфайли олдинга қадам босиш мумкинлигини тушунгандим. Футболда бар­қарор ривожланишнинг асосий шарти шу - кучли рақобат. Янада яхшироқ даражага чиқишни хоҳласангиз, ўзингизни энг қайноқ муҳит ичига ташлашингиз керак. Мана, Кейлор билан рақобат мени ортга назар солиш ва олдинга дадил қадам ташлашга мажбур этди. Бу тенги йўқ ижобий тажриба ва мактабдир. 

- Париждаги иккинчи мавсумда эса клубга тўлиқ мослашиб улгурганингиз ва ротацияга ортиқ кўнмаслигингиз аён бўлди...

- Бош мураббий Кристофер Галтье аниқ иерархия яратди ва ҳозир унинг ишончи учун миннатдорчилик билдиришим керак. Ўзи клубдан мен ёки Навасни танлаши талаб этиларди. Яширмайман, бу борадаги фикримни раҳбариятга ҳам айтгандим. 

- Якунда Кейлор Навас кетишга қарор қилди. Бу борада нима дейсиз?

- Футболчи фаолиятининг муайян нуқтасида шундай танловга юз тутиши табиий ҳол. Умуман, у бир тўхтамга келмаса бўлмасди, акс ҳолда, эҳтимолки, мен кетишга қарор қилардим... Чунки ҳозирги ҳолатда ҳар иккимизга ўйин амалиёти муҳим. Шу нуқтаи назардан қарасак, иккимизнинг ҳам клубда қолишимиз фақат зараримизга ишларди. Яширишга ҳожат йўқ, ўтган йилги тажрибадан кейин энди ҳар сафар майдонга тушишни истайман, навбат кутиб ўтирадиган ёшда ҳам эмасман ҳозир. Ўз ўрнида тан олиши керак, Навас билан рақобат менга қўшимча дадиллик бағишлади.

- Ўтган йили «Сантьяго Бернабеу»да кечган ЧЛ ўйинида йўл қўйган хатонгизда катта босим улуши кўпми ёки...?

- Йўқ, аслида қандайдир ваҳимали босим сезмагандим, руҳий ҳолатим ҳам жойида эди. Ахир бундай жиддий ўйинларга ўрганиб улгурганман. Афсуски, футболда баъзан хатодан қочишнинг имкони йўқ. Албатта, Бенземанинг голи ва мағлубиятдан қаттиқ ранжиганим рост, аммо ўзимни айбдордек ҳис қилмадим. Жамоа ғалабаси ҳамманики, демак, мағлубиятда ҳам шундай. Қайтараман, ўша омадсизликда айбдор эмасман, фақат бу хафагарчилик даражасини пасайтирмайди. 

Жанлуижи Доннарумма охирги вақтлар «ПСЖ»-нинг энг кўп муҳокама марказига тушадиган футболчиларидан бирига айланиб қолди. Бунга италиялик кипернинг шахсий агенти Рафаэла Пимента ҳам беэътибор қарамаяпти: «Матбуот Доннарумма билан кўп ўчакилаш­япти. Бир қарасангиз, мақтайди, ортидан танқид ёғдиради. Журналистлар бу борада ўз позицияларини тез ўзгартиряптилар. Тушунаман, мижозим машҳурлиги ва мақоми туфайли ҳамиша диққат марказида, аммо ҳамма меъёрни билиши, чегарадан чиқиб кетмаслиги керак».

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:03, 24.02.2023.
Ўқилди: 1075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик