Португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леау ўзининг сўнгги мавсумини «Милан»да ўтказаётган бўлиши мумкин. Унга жуда кўп клублар қизиқиш билдирмоқда.
Fichajes нашрининг ёзишича, энди у учун пойгага «ПСЖ» ҳам қўшилган.
Парижликлар албатта, Леаунинг сўровларини қондира олади. Муаммо бошқа ерда - Рафаэль Франция чемпионатига қайтишни хоҳлайдими.
Биласиз, у «Милан»дан олдин «Лилль» сафида ўйнаган. Бундан ташқари, манбага кўра, Леауга «Ливерпуль» ҳам даъво қилмоқда.