"Ливерпуль" бош мураббийи жамоасининг "Вулверхэмптон" устидан қозонилган муҳим ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, 1 март оқшомида “қизиллар” Премьер-лига 7-турининг қолдирилган ўйинида "бўрилар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Биз қийин ўйин бўлишини билардик. Иккинчи бўлимда ўз ритмимизни тикладик, шунчаки ҳимояда мустаҳкам бўлишимиз ва имкониятлар яратишда давом этишимиз керак эди. "Реал Мадрид" билан ўйиндан сўнг биз нокдаунга дуч келдик, унда биз биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, аммо шундан кейин иккинчи бўлимни жуда ёмон бошладик. Бугун биз анча барқарорроқ кўриндик ва худди шу руҳда давом этишимиз керак", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради BBC .
АПЛнинг навбатдаги турида “Ливерпуль”ни қийин синов кутмоқда – “Энфилд”га кетма-кет 11 учрашувдан бери мағлубиятдан нималигини билмаётган “Манчестер Юнайтед” ташриф буюради.