Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Азиз Ҳамада: «11 сентябрь куни Жанубий Кореяни кучли рақиб кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Кувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар мураббийи Азиз Ҳамада иштирок этди.

— Ўзбек ОАВ ходимлари қаршисида ўтирганимдан хурсандман. Ўйин атрофидаги барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Улар ажойиб мамлакатнинг фуқароларидир.

Ушбу ўйин янги шакллантирилаётган Кувайт терма жамоаси учун муҳим ва биринчи ўйини бўлди. Бугунги сиз майдонда кўрган жамоанинг ўртача ёши 22 ёшни ташкил қилади. Сафимизда тажрибали футболчилар етарли бўлсада, биз жамоани ёшартиришга қарор қилдик.

Ўзбекистон бундай жамоаси борлигидан фахрланса арзийди. Тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли тўрт жамоаларидан бири. ЖЧ саралаш гуруҳларига эътибор қаратидиган бўлсак, Ўзбекистон Жанубий Корея билан бирга ЖЧ йўлланмаси учун курашишга қодир ва салоҳиятли жамоа, деб ҳисоблайман.

Ўйинга келсак, биз ўйин бошида ҳимовий тактика танладик. Ўзбекистон кўпроқ тўпни назорат қилгани учун биз бунга мажбур эдик. Ўйин давомида аста-секин ҳимоядан ҳужумга ўтишни режалаштиргандик, аммо бу режамиз амалга ошмади. Ўзбекистон 3та голни бизнинг чап қанотимиздан уюштирган ҳужумлар орқали урди.

Биз икинчи бўлимда яна шу тактика асосида ўйнамоқчийдик. Аммо бўлим бошида Ўзбекистон яна гол урди. Шунинг учун ҳужумга ташланишга мажбур бўлдик. Бугун жудаям кучли рақибга қарши ўйнаётганимизни ҳис қилдик. Ажойиб стадион ва ажойиб футбол муҳитида ўйнаганимиздан хурсандмиз.

11 сентябрь куни Ўзбекистонни муҳим ўйин кутиб турибди. Ўша ўйинда ғалаба қозониш учун барча сабаблар мавжуд. Биринчи навбатда, терма жамоада сифатли футболчилар йиғилган. Шунинг учун ўйин ҳам сифатли. Учинчи сабаб эса бу - яхши мураббий. Корея катта ниятлар билан Тошкентга келаётган бўлсада, улар бу ниятларига етиши осон бўлмайди. Уларга қарши кучли жамоа туради.

— Асосий таркибнинг 7-8 нафар футболчиси нима учун бу ўйинга келмади?
— Хабарингиз бўлса, Форс Кўрфази мамлакатлари учун Ғарбий Осиё чемпионати бор. Биз бу мусобақага одатда ёш футболчиларни юборамиз. ФИФА кунларидан фойдаланиб, ёш футболчиларининг тажриба тўплашига имконият бермоқчимиз.

— ЖЧ-2014 саралашининг 3-босқичида Жанубий Корея терма жамоаси билан бир гуруҳда тўп сургансизлар. Бу жамоанинг ожиз томонлари сифатида нималарни айта оласиз?
Биз Корея билан гуруҳда иккита ўйин ўтказдик. 6 сентябрь куни бўлиб ўтган биринчи ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо бу ўйинда ҳакам битта пенальти бермади ва битта голимизни инобатга олмади. Иккинчи ўйин эса 29 февраль куни бўлиб ўтди. Ўша ўйиннинг 65-дақиқасигача энг яхши ўйин ўтказаётдик. Аммо ундан кейин жисмонан толиқиб қолдик ва ташаббусни Кореяга бериб қўйдик. Таъкидлаш лозим, Кувайтга қарши ўйин Корея терма жамоасининг ҳозирги мураббийи учун биринчи ўйин эди. Бу мураббий "Чонбук" жамоаси билан ОЧЛда ғолиб чиққан. Унинг тажрибаси ўшанда терма жамоага ёрдам берганди. Ливан терма жамоаси Кореяни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин Корея футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийини алмаштирганди.

Айнан "Чонбук" жамоаси мураббийи терма жамоага таклиф этилиб, бир қанча футболчиларни таклиф қилди. "Чонбук"нинг 4-5 нафар футболчиси ҳам таклиф этилди. Терма жамоада яхши тушуниш муҳитини шакллантира олди. 28-рақамдаги футболчини таркибга қайтарди. У 18 метрлардан бизнинг дарвозамизга гол урди. Бу ҳам мураббийнинг тажрибасидан дарак.  4-рақамдаги ҳимоячи ҳам анча тажрибали. Бош мураббий айёрона ва яхши тутди. "Чонбук" футболчилари майдондаги ўргатувчи ролини бажаришди.

— Горан Туфегжичнинг соғлиги қандай. Унинг ўйинда иштирок этмагани ўйинга салбий таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?
— Жаноб Горанга соғлик тилайман. У кўкрагининг ўнг томонидан ўқ еган. Унинг аҳволи яхшиланмоқда. Тезроқ қайтишини истаймиз. 3:0 ҳисоби унинг йўқлигидан эмас. Мен Кувайт U22 терма жамоасида ҳам бош мураббий ҳисобланаман. Маълумот ўрнида шуни айтишим мумкинки, биз бу жамоа билан 2014 йилда бўлиб зтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик.

Сизга шуни айтишим мумкинки, жамоадаги керакли ўзгаришларни ўйингача амалга оширишингиз мумкин. Аммо ўйин пайтида ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди, ҳатто Горан Туфегжич ҳам.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:41, 07.09.2012.
Ўқилди: 5903 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.