Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Миржалол Қосимов: «Жанубий Кореяга қарши ўйинда руҳий тайёргарлик катта аҳамиятга эга»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи иштирок этди.

Миржалол Қосимов (Ўзбекистон миллий терма жамоа бош мураббийи):
— Биз учун керакли ўйин бўлди. Ўйинга келсак, йигитлар 2 кун олдин йиғилишганди. Шунинг учун иложи борича бир-бирини тушунишлари керак эди. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Ўйлайманки, Кореяга қарши ўйинда футболчилар бир-бирларини бундан ҳам яхшироқ тушуниб, янада кучлироқ ўйнаймиз деб ўйлайман.

— Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида ўйин ташаббуси рақибга бериб қўйилди.
— Иккинчи бўлимда асосан қарши ҳужумда ўйнашни истагандик. Лекин айрим футболчиларимиз ўйинга киришиб кета олишмади. Иккита бўлимда икки хил тактикада ўйнашни режалаштиргандик.

— Ўнг қанотда Санжар Турсунов ва Акмал Шораҳмедовлар бугун бир-бирларини жудаям яхши тушуниб ҳаракат қилишди.
— Бутун жамоа бир-бирини ярим сўз орқали тушунишларини истардим. Қолган вақт давомида шунинг устида ишлаймиз. Санжар яхши ўйинчи. Акмал ҳам ҳозир яхши ўйин кўрсатяпти. Шораҳмедов бежизга терма жамоага таклиф қилинмади. Санжар аввал ҳам ўнг қанотда ўйнаб, ҳимояга ҳам тез-тез ёрдам бериб турарди. Қолган футболчилар ҳам тезроқ ўзаро бир-бирларини тушуниб ўйнашларини истардим.

— Кейинги пайтда бир-икки нафар тажрибаларни кўряпмиз. Янгилардан кўнглингиз тўлдими?
— Футболчиларда соғлик доимо кафолатланмаган. Жароҳатлар, касалликлар, сариқ карточкалар туфайли майдонга туша олмасликлари мумкин. Яхши ўйинчиларимиз хизматидан ушбу ўйинларда фойдалана олмаймиз. Лекин бошқаларга ҳам ишонч билдириш керак. Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётганда, уларнинг фойдасидан умид қиламиз. Кейинги ўйинларда ҳам янги футболчилар жамоага тезроқ қўшилиб кетишади, деб ўйлайман.

— Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати қандай? Биринчи бўлимда кўрсатилган ўйинни 90 дақиқа ўйнаб бера олишадими?
— Футболчилар йиғинга турли ҳолатларда келишганди. Қайсидир футболчи сўнгги марта 26 август куни ўйинга тушган бўлса, айримлари 3-4 сентябрь куни ўйин ўтказишганди. Бу ўйин орқали жисмоний ҳолат тикланди, деб ўйлайман. Корея билан ўйинда муаммо юзага келмаса керак. Кореяга қарши ўйинда психологик тайёргарлик ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.

— Ҳамма чизиқларда барча футболчилар яхши ўйнадию, аммо чап қанотда Шоҳруҳ Гадоев ва Галиулин ўзаро бир-бирларини яхши тушуна олмагандек бўлди.
— Шу ўйинлар орқали бир-бирини тушуниб боришади. Шунинг учун ҳам ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:42, 07.09.2012.
Ўқилди: 5657 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.