Ража Наингголан Бельгиянинг "Антверпен" клубида унга нисбатан ҳурматсизлик қилинганини айтди.
“Антверпен" клубида менга паразит, ахлат бўлагидек муносабатда бўлишди.
Овермарс мени асосий жамоага қайтариш учун спорт директори сифатида клубга келди, лекин ҳеч ким клуб президентига қарши чиқишга журъат эта олмади.
Захирада қўлимдан келганини қилдим, ёш футболчиларни қўллаб-қувватладим. Мен кўп клубларда ўйнаганман ва ҳеч қачон бундай муносабатда дуч келмаганман. Асосий кириш эшиги орқали машғулот базасига ҳам кира олмадим.
Бельгияга қайтишимга асосий сабаб қизларим. Акс ҳолда, мен уларни фақат таътилда кўришим мумкин эди ва шунинг учун мен "Антверпен"да қолишни хоҳлардим, ҳатто содир бўлганидек, кўп пул йўқотганимдан кейин ҳам. Лекин бу муаммо эмас. Президент мени мамлакатдан ҳайдаб чиқарди. Бунинг учун уни ҳеч қачон кечирмайман.
СПАЛ таркибида мен тийинлар эвазига ўйнайман, лекин завқ билан ўйнайман", - деди бельгиялик ярим ҳимоячи.
Наингголан жорий мавсум Б Серияда иштирок этаётган СПАЛ таркибида бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.