"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида Дортмунднинг "Боруссия"си устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
“Бу бошидан охиригача ажойиб ўйин бўлди. Бу кеча бу жамоа ривожланишида калит бўлиши мумкинлиги сезилмоқда", - дея Коулнинг сўзларидан иқтибос келтиради турнир матбуот хизмати.
Дастлабки ўйинда дортмундликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди, икки ўйин натижасига кўра “Челси” чорак финалга йўл олди. “Кўклар” қуръадан сўнг рақибини билиб олишади.