"Бавария" футболчиси Томас Мюллер Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида "ПСЖ" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бундай ўйинда сиз ҳар доим босимларга чидашингиз ва саъй-ҳаракатларингиз билан озгина омад орттиришингиз керак. Иккинчи бўлимда биз ҳимоядаги ҳаракатларимизни яхшироқ назорат қила олдик. Биз яхшироқ ўйнадик ва якунда ғалаба қозонишга ҳақли эдик", - деди Мюллер УЕФА хизматига.