Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

"ПСЖ" мухлислари Мессининг жамоада қолишига қаршими?

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" юлдуз ҳужумчиси Лионель Месси қийин аҳволда. Клуб мухлислари унинг Чемпионлар лигасидаги ўйинларидан ҳафсаласи пир бўлиб, ўзига хос норозилик намойишини ўтказишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, умуман олганда, Лео мавсумни яхши ўтказмоқда 31 учрашувда 18 та гол ва 17 та голли узатма.

"ПСЖ"нинг фаол мухлислари жамоанинг Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинидан жуда норози. Мухлислар Мессининг 1/8 финалдаги “Бавария”га қарши ўйинидан ҳафсаласи пир бўлди ва энди уни Лига 1 доирасида “Ренн”га қарши уй ўйинида (19 март) қўштирноқ ичида олқишламоқчи.

“Биз Мессининг кетишини талаб қилмоқчимиз. Леонинг маоши жуда юқори. Бу футболчининг майдонда қилган ишларига тўғри келмайди”, деди “ПСЖ” мухлислари гуруҳи аъзолари. Шу билан бирга, улар аргентиналикни қачон тролл қилишмоқчи эканлиги маълум бўлди. Мухлислар таркиблар эълон қилинаётганда, ўйин давомида ва учрашув охирида Мессига нисбатан ҳуштакбозлик қилишади.

Мухлислар жамоанинг Чемпионлар лигасини тарк этишига сабабчи бўлганларни қидирмоқда. Неймар ҳозир жароҳат таътилида, Килиан Мбаппе эса мухлислар томонидан ҳурмат қилинади. Кўриниб турибдики, бундай вазиятда ҳамма нарсани Месси ўз зиммасига олади. Радикал мухлисларнинг бундай хатти-ҳаракати футболчининг Париждан кетишига ҳисса қўшиши мумкин.

“ПСЖ” президенти Носир Ал-Хелайфий бу ўзгаришлардан ҳайратда. “Бу жуда ғалати ҳаракат. Сўнгги жаҳон чемпионатида Месси дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини исботлади”, - дейди жамоа президенти.

Месси “ПСЖ”нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири, аммо унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди. Лео келаси мавсумни қайси клубда ўтказиши ҳозирча номаълум. “ПСЖ” раҳбарияти шартномани узайтиришга умид қилмоқда, аммо Саудия Арабистони ва МЛС клублари юлдуз футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Мессининг келажаги “ПСЖ” унга таклиф қиладиган лойиҳага боғлиқ. Янги мавсумда ким бош мураббий бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Кўринишидан, Кристоф Галтье Франция чемпионлигини қўлга киритган тақдирда ҳам Парижни тарк этади. Қолаверса, Неймарнинг жамоада қолиши аниқ эмас. Миш-мишларга кўра, “ПСЖ” раҳбарияти ундан қутулмоқчи.

Яна бир нюанс молиявий фейр-плей. УEФА француз клубини 2023/2024-йилги мавсумда маошларни камайтириши кераклиги ҳақида аллақачон огоҳлантирган. "ПСЖ" вакиллари Мессининг янги шартномаси учун пул борлигига ишонтиришмоқда. Аммо агар шартнома узайтирилса, унда қандай шароитларда? Марcа нашрининг ёзишича, Лео ҳозирча Саудия Арабистонидан қизиқишларга эътибор бермаяпти. Куни кеча Мессининг отаси Ар-Риёдда эди, бироқ ўғлининг келажаги бўйича музокаралар билан боғлиқ бўлмаган масалаларни муҳокама қилди.

Испаниялик журналистларнинг ёзишича, “Ал-Ҳилол” Месси учун худди “Ан-Наср”да Криштиану Роналду олган таклифга ўхшаш таклиф тайёрламоқда. Яъни юқори маош билан. Тўғри, аргентиналик футболчи "ПСЖ" билан вариантни кўриб чиқаётган бўлсада, у учун устувор вариант эмас. Ҳозирда Мессига ким бош мураббий бўлиши, клуб таркибни кучайтирадими, молиявий фейр-плейни инобатга олган ҳолда раҳбариятда унинг шартномаси учун пул бор-йўқлиги қизиқ.

Киритилди: 16:52, 17.03.2023.
Ўқилди: 3876 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4787]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4057]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2700]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2356]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2167]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2134]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1810]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1642]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1630]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1616]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.