Маркус Рэшфорд, Мэйсон Маунт ва Ник Поуп жароҳат сабаб Англия терма жамоасининг навбатдаги йиғинида иштирок этмайди.
Футболчилар терманинг Евро-2024 саралашидан ўрин олган Италия ва Украинага қарши ўйинлари учун қайдномадан чиқарилди.
Маълумот учун "уч шерлар" 23 март куни Италия билан баҳс олиб борса, 26-куни Украинага қарши майдонга чиқади.