Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Барселона"нинг Гави борасидаги аппеляцияси рад этилди

Баҳо:
+ | -

Барселона хўжалик суди "Барселона"нинг Гави ярим ҳимоячисининг янги шартномасини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш қарори устидан берган апелляциясини қаноатлантирмади.

IU Sport хабарига кўра, 21 март куни суд қарорни ўз кучида қолдирган, унга кўра Гави "Барселона" ёшлар жамоасида футболчи сифатида рўйхатдан ўтиши керак. Апелляция рад этилишига клуб ўзининг дастлабки даъвосини белгиланган муддатдан кейин бергани сабаб бўлди – у 1 мартгача берилиши мумкин эди, “Барса” эса буни эртаси куни амалга оширди.

Энди Гави ёшлар таркиби ўйинчиси сифатида ўйнайди, у яна ўз рақамини 30-га ўзгартириши керак. "Барса" бу қарор устидан юқори органга шикоят қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида "Барселона" 18 ёшли испаниялик билан шартномани 2026 йилгача узайтиришини эълон қилган эди, янги келишувга кўра, унинг маоши оширилиши керак эди. Декабрь ойида каталонияликлар маоши кўпайиб кетгани учун Гавини асос сифатида эълон қила олмагани маълум бўлди.

Январ ойида Ла Лига "Барселона"га футболчининг янги шартномаси иқтисодий талабларга жавоб бермагани учун уни асосий таркиб футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин эмаслигини айтганди. Кейинроқ суд "Барселона"га Гавининг янги шартномасини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди ва Ла Лига апелляция берди. Март ойида суд Гави шартномасини рўйхатдан ўтказишни бекор қилди.

Киритилди: 18:44, 21.03.2023.
Ўқилди: 2357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик