Лионель Скалони жаҳон чемпиони мақоми туфайли Аргентинанинг ўйнаши қийинлашишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 финалида Францияни (3:3, пенальтилар сериясида – 4:2) мағлуб этганди.
"Мен футболчиларга чемпионлик учун яна бир бор миннатдорчилик билдирдим. Ҳозир байрам қилиш вақти келди, лекин ҳаёт давом этмоқда.
Энди биз учун ҳар қачонгидан ҳам қийинроқ бўлади, чунки ҳамма бизни мағлуб этишни хоҳлайди. Бизга ҳаммадан кўпроқ куч керак, чунки энди ҳаммаси қийинроқ бўлади”, - деди Аргентина терма жамоаси бош мураббийи.