Украиналик афсонавий ҳужумчи Андрей Шевченко Европа чемпионати-2024 саралаш босқичи доирасидаги Англия ва Украина терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикр билдирди. Британияликлар “Уэмбли”да 2:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Голларга Сака ва Кейн муаллифлик қилишди.
"Мухлислар футболчиларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаганидан хурсандман. Бу ўйинда инглизлар яхшироқ ўйнашди, лекин менга Украина жамоасининг ёндашуви ёқди. Жамоа майдонни бошини баланд кўтариб тарк этди. Украиналиклар яхши кураш олиб боришди", - деди Шевченко Sky Sports билан суҳбатда.
Қўшимча қиламизки, саралаш босқичининг навбатдаги ўйинида Украина терма жамоаси Шимолий Македония терма жамоаси билан тўқнаш келади.