"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳимоячи Уилям Салибанинг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
"Умид қиламанки, у бу мавсумда яна ўйнайди. Афсуски, унда бироз ноқулайлик бор, у “Лидс”га қарши ўйинга тайёр бўлмайди”, — дея Артета сўзларини келтирган BBC Sport.
Жорий мавсумда Салиба 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва голли узатмани амалга оширди.