Италия кубогининг биринчи ярим финал учрашувида "Фиорентина" сафарда "Кремонезе"ни мағлуб этди — 2:0. Маълум бўлишича, бу клуб иштирок этадиган барча турнирлар - чемпионат, кубок ва Конференциялар лигасини инобатга олган ҳолда "Фиорентина"нинг кетма-кет тўққизинчи ғалабаси бўлди.
Қизиғи шундаки, ушбу серия давомида "Фиорентина" аввалроқ ҳам "Кремонезе"ни мағлуб этган эди - чемпионатда 2:0. Клуб 1960 йилнинг апрель ойидан буён бундай муваффақиятли серияга эга эмас эди, ўшанда ҳам клуб кетма-кет тўққизта ўйинда ғалаба қозонган.
“Фиорентина” навбатдаги ўйинда А Серияда “Специя”га қарши майдонга тушади.