"Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос жамоаси билан шартномасини узайтиришдан умидини узгани йўқ.
Журналист Томас Гонсалеснинг ёзишича, испаниялик футболчи “қироллик клуби” раҳбариятидан таклифларни кутишда давом этиш ниятида.
Себальос шу кунгача Испания ва Англия чемпионатлари клубларидан бир нечта таклифлар олишга муваффақ бўлди. Бироқ Дани ҳозирча ҳеч қайси жамоага ўтишга рози эмас, чунки у "Реал"да қолишни истайди.
Себальос Ла Лиганинг ушбу мавсумида битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Карло Анчелотти жамоаси билан шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. Эслатиб ўтамиз, Дани 2017 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда.