«Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хён Мин Англия премьер-лигасидаги 100-голидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Жанубий кореялик футболчи бугунги «Брайтон»га қарши ўйиннинг ўнинчи дақиқасидаёқ гол урди ва «шпорлар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
«Мен бу ютуқни орзу қилардим. Жамоадошларимсиз буни уддалай олмасдим. Премьер-лигада юзта гол уриш бу ажойиб нарса.
Умид қиламанки, бу ютуқ билан барча осиёлик ва жанубий кореялик футболчиларни илҳомлантира оламан - улар ҳам бунга эришишларига ишонишларини хоҳлайман», - деди форвард.