Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ФИФА қарорига кўра, "Лидс" Огюстинга 24,5 миллион фунт тўлаб беради

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Жан-Кевин Огюстин ФИФАга кўра, "Лидс"дан 24,5 миллион фунт олмоқчи.

Инглизлар футболчини 2020 йилнинг январь ойида "Лейпциг"дан ижарага олганди. "Товуслар" сафида у 3та ўйин ўтказди, июнь ойида яна "буқалар"га қайтди. Шартномага кўра, агар жамоа Премьер-лигага чиқса, "Лидс" футболчининг ҳуқуқларини сотиб олиши шарт эди ва "Лидс" ўша мавсумда АПЛга йўл олди. Инглиз томони шартнома 2020 йилнинг 30 июнига қадар амалда эканлигини таъкидлади, бироқ пандемия сабабли мавсум шу санадан кейин давом этди, АПЛга қайтиш эса 17 июлда қўлга киритилди.

ФИФА "Лейпциг"нинг шикоятини қаноатлантирди, Спорт арбитраж суди ҳам бу баҳсда немис томони ҳақли деб ҳисоблади. “Лидс”га “Лейпциг”га 18,4 миллион фунт стерлинг тўлаш мажбурияти юкланган, бироқ томонлар можарони ҳал қилишга келишиб олишган, инглизлар эса 15,5 миллион фунт тўлаган.

Огюстин ҳам низоларни ҳал қилиш учун ФИФА палатасига даъво аризаси беришга қарор қилди, у қисман қаноатланди. Эҳтимол, "Лидс" энди футболчига 5 йиллик маошига тенг (ҳафтасига тахминан 90 минг фунт) пул тўлайди.

Киритилди: 12:02, 11.04.2023.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.