Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Холанд мутлақ рекордни ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд Премьер-лига футболчилари орасида бир мавсумдаги голлар рекордини янгилади.

22 ёшли норвегиялик Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финалида «Бавария» дарвозасини ишғол қилди (3:0).

У клуб учун барча мусобақалардаги голлар сонини 45 тага етказди. Бу Англия Премьер-лигаси футболчилари ўртасидаги рекорддир.

Дортмунднинг «Боруссия» жамоасидан келиб қўшилган футболчи дебют мавсумида Премьер-лиганинг 27 та ўйинида 30 та, Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 11 та, Лига кубогининг 2 та ўйинида 1 та ва Англия Кубогининг 2 та ўйинида 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Англия Суперкубоги учун ўйинда у муваффақиятга эриша олмади. Эрлинг 39 учрашувда 45 та гол урди.

Киритилди: 02:31, 12.04.2023.
Ўқилди: 2349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.