Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Рустам Акромов: «Ўсмирларимиз 73 кунда 24та ўйин ўтказишди»

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоасига мамлакат футболи келажаги сифатида қарашмоқда. Улар ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида йўлланмани қўлга киритишганди. Қуръа натижасига кўра, ўзбекистонликлар Ҳиндистон билан қитъа чемпионатининг "D" гуруҳида тўп суришади.

"Осиё чемпионатида Япония, иккита Корея, Австралия, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Хитой каби етакчи давлатлар иштирок этишади. Уларнинг орасида эса ҳидинстонлик иқтидорли ўсмирлар ҳам бор. Ҳиндистон U16 терма жамоаси - ҳинд футболининг келажаги. "D" гуруҳида ҳиндистонликлар Ўзбекистон, Сурия ва Хитой билан куч синашади ва икки жамоа чорак финалга чиқади. Ярим финалга чиққан 4 жамоа эса келаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Демак, Ҳиндистонни жаҳон чемпионатидан 4та ўйин ажратиб турибди", дея ёзади www.indianfootballnetwork.com сайти.

"Намасте", дейди Ҳиндистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи, ҳозирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси техник директори Рустам Акромов. "Ўсмирларимиз 73 кун давомида 24та халқаро ўйинларда иштирок этди. Улар ёшлар (U19) терма жамоамизга нисбаан тактик жиҳатдан яхши шаклланган", дейди Р.Акроомов. Эртага Ўзбекистон ва Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келадилар. Улар бугун "Роҳ-Оҳан" стадионида машғулот ўтказдилар.

"Ушбу ёшда халқаро ўйинлар катта аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг ўзига бўлган ишончи бизга қараганда юқорироқ", дейди Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Кольм Иосиф Тол. "Лекин биз рақобат кўрсатишга тайёрмиз".

Ҳиндистон ёшлар (U19) терма жамоаси ўтган йили Теҳронда қитъа чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этганида ҳаво ҳарорати икки ҳафта давомида минус бир даражага тушиб кетиб, қор, ёмғир ёққанди. Бу эса ҳиндларга салбий таъсир кўрсатганди.

"Бу ёшда тахмин қилиб бўлмайди. Улар ҳали 16 ёшга ҳам тўлмаган. Бу ёшда етакчи ўййинчилар муҳим роль ўйнайди", дейди Рустам Акромов.

Манба: www.indianfootballnetwork.com
Киритилди: 22:42, 22.09.2012.
Ўқилди: 5198 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.