"Атлетик Билбао" ҳимоячиси Иньиго Мартинес фаолиятини "Барселона"да давом эттиради, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 31 ёшли испаниялик футболчининг Каталония клубига ўтиши фақат вақт масаласидир. Мартинеснинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси икки йилга мўлжалланади.
Жорий мавсумда ҳимоячи ҳозирги жамоаси сафида 16 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. Аввалроқ Мартинес "Реал Сосьедад"да ҳам ўйнаган.
Испания чемпионатининг 28-туридан сўнг “Барселона” ўзининг энг яқин таъқибчиси "Реал"дан 13 очкога ортда қолдириб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.