Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клубининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда ElNacional нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Холанд Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этганидан сўнг бошқа клубга ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ қайд этилишича, ҳужумчи мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор тўп сураётган бир пайтда «Реал»га бориш ниятида эмас. Футболчи ушбу икки йирик юлдуз соясида қолишни истамаяпти.

Хабар қилинишича, Холанднинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномасида 175 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатиб ўтилган.

Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда Холанд барча турнирларда жами 52 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:07, 29.06.2026.
Ўқилди: 5708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик