«Барселона» Андреас Кристенсен ва Франк Кессиэга маошини камайтиришни таклиф қилди, деб хабар беради Diario Sport.
Манбага кўра, клуб маош фондини камайтириш йўлларини изламоқда, шунинг учун улар ушбу таклиф билан футболчиларга мурожаат қилишган, бироқ Кристенсен ва Кессиэ маошни камайтиришдан бош тортган.
Ҳар икки футболчи ўтган ёзда эркин агент сифатида каталонияликлар сафига ўтган эди. Уларнинг шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.