Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

АПЛ. «Манчестер Сити» - «Арсенал» ўйини рақамларда

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” Англия Премьер Лигасининг 33-турида “Арсенал”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Гвардиоланинг “мижоз”ига айланган “Арсенал”

“Шаҳарликлар” барча мусобақалар доирасида кетма-кет 8 ўйиндан бери “Арсенал”ни мағлуб этмоқда. Охирги марта “канонирлар” 2020 йилнинг июлида Англия Кубоги ярим финали доирасида Манчестер клубини мағлуб этганди (2:0). Ўшандан кейин “Манчестер Сити” кетма-кет 8 ўйинда ғалаба қозонди, тўплар нисбати — 21:4.

Премьер Лига доирасида эса “шаҳарликлар” қаторасига 12 ўйиндан бери “Арсенал”ни ютмоқда. Лондонликлар 2015 йилнинг декабридан бери бу рақибни енга олмаяпти.

“Арсенал” АПЛда кетма-кет 4 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Микель Артета жамоаси бундан аввалги учта турда дуранг қайд этганди.

“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида 20 марта “Арсенал”ни мағлуб этишга эришди. Гвардиола ҳеч қайси клубни бу қадар кўп мағлуб этмаган. Хосеп “канонирлар”га қарши жами 27 та ўйин ўтказган:

“Барселона” бошқарувида — 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият;

“Бавария” бошқарувида — 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият;

“Манчестер Сити” бошқарувида — 16 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият.

Гвардиола учун “қулай” жамоалар рўйхатида кейинги ўринларда “Бёрнли” туради (16 ўйинда 15 ғалаба). “Челси” ва “Лестер” эса 13 мартадан таслим этилган.

Бу Гвардиола ва Артета ўртасидаги 9-ўйин бўлди. Микель уларнинг фақат биттасини ўз фойдасига ҳал қила олган (юқорида қайд этилган 2020 йилги кубок ўйини), 8 тасида Пепнинг қўли баланд келган.

Тўхтатиб бўлмас Ҳоланд

“Манчестер Сити” форварди Эрлинг Ҳоланд барча мусобақалар доирасида 43 ўйинда 49 та гол урди. Норвегиялик Англия олий дивизиони ўйинлари орасида ушбу натижани қайд этган сўнгги 36 йил ичидаги илк футболчи бўлди. 1986/87 йилги мавсумда “Тоттенҳэм” собиқ ҳужумчиси Клайв Аллен шундай кўрсаткич қайд этганди.

Ҳоланд АПЛ жорий мавсумидаги голлари сонини 33 тага етказди. Бу орқали Эрлинг 20 жамоадан (38 ўйин) иборат мавсумлар рекордини янгилади. Бундан аввалги рекорд 2017/18 йилги мавсумда 32 та гол урган Муҳаммад Салоҳга тегишли эди.

Умумий рекордгача битта гол қолди. Энди Коул (1993/94) ва Алан Ширер (1994/95) 42 турдан иборат чемпионатда 34 тадан гол урганди.

Ҳоланд “Манчестер Сити” сафидаги сўнгги 11 та ўйинда 21 та самарали ҳаракат амалга оширди — 17 гол ва 4 ассист. Мазкур ўйинда норвегиялик ҳужумчи битта гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Кевин де Брюйне бу баҳсда дублга эришди ва битта голли узатма амалга оширди. Бельгиялик ярим ҳимоячи манкунианлар сафидаги охирги 8 та ўйинида 4 та гол ва 7 та ассист муаллифига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:44, 27.04.2023.
Ўқилди: 2548 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.