Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси апрель ойида Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. У ойнинг 4 та ўйинида 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шу жумладан, "Арсенал"га қарши ўйинда 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Фулхэм" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда Холанд ўзининг АПЛдаги 35-голини урди ва бир мавсумда лигада энг кўп гол уриш бўйича лига рекордини янгилади.

22 ёшли футболчи жорий мавсумда иккинчи марта АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Бунгача у август ойида энг яхши деб топилганди.

Соврин учун бошқа даъвогарлар: Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”, 3 гол, 4 голли узатма), Эберечи Эзе (“Кристал Пэлас”, 4 гол), Александр Исаак (“Ньюкасл”, 4 гол, 1 голли узатма), Диого Жота (“Ливерпуль”, 5 гол , 2 голли узатма), Доминик Соланке ("Борнмут", 3 гол, 3 голли узатма), Олли Уоткинс ("Астон Вилла", 5 гол, 1 голли узатма) ва Каллум Уильсон ("Ньюкасл", 8 гол, 1 голли узатма).

Киритилди: 15:48, 12.05.2023.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик