Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Янгиер»га техник мағлубият ёзилди

Баҳо:
+ | -

ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида иштирок этаётган «Янгиер» жамоасига иккинчи босқич 8-тур учрашувида сафарда Ғаллаоролнинг «Ғаллакор-Автомобилчи» клубига қарши баҳсда техник мағлубият ёзилди. Ушбу учрашувда майдонга тушган «Янгиер» ярим ҳимоячиси Руслан Муродилллаевнинг ҳисобида 4та сариқ карточка бор эди ва ПФЛ регламентига кўра футболчи «Ғаллакор Автомобил"чига қарши кечган учрашувни ўтказиб юбориши керак эди. Шу сабабли, регламентинг 4-боб, 4.26-бандига биноан «Янгиер» клубига техник мағлубият ёзилди. «Ғаллакор-Автомобилчи» клубига эса техник ғалаба ёзилди.

«Ғаллакор-Автомобилчи»-«Янгиер» учрашувида қайд этилган 0:2 ҳисоби бекор қилинди. Учрашувдаги огоҳлантиришлар эса ўз кучида қолди.

Шунингдек, регламентнинг 5-боб 5.22-бандига асосан «Янгиер» жаримага тортилади. Футболчи Р.Муродиллаев эса бўлажак ўйинда майдонга тушмайди.

Мазкур натижадан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишга келди:

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Сўғдиёна 24 19 1 4 61-32 58
2 Гулистон 24 16 5 3 55-32 53
3 Янгиер 24 14 4 6 48-25 46
4 НБУ-Осиё 24 12 7 5 40-26 43
5 Оқтепа 24 14 0 10 60-49 42
6 Насаф-2 24 12 1 11 44-35 37
7 Қўқон-1912 24 9 7 8 37-33 34
8 Южанин 24 9 5 10 31-30 32
9 Нефтчи Ҳамза 24 9 4 11 39-49 31
10 Хоразм 24 8 6 10 31-30 30
11 Хива 24 9 2 13 33-43 29
12 Fаллакор-А 24 8 1 15 32-50 25
13 Бухоро-2 24 7 4 13 35-55 25
14 Косонсой 24 7 3 14 31-46 24
15 Чуст-Пахтакор 24 6 3 15 20-45 21
16 Регистон 24 5 3 16 25-44 18
Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:40, 05.10.2012.
Ўқилди: 4378 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик