«Челси» ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте бу мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард журналистлар билан суҳбатда гапирди.
«Кечаги машғулотларда Кантени йўқотдик. Унинг пайида оғриқ пайдо бўлди. Дастлабки прогнозларга кўра, у бир неча ҳафтага сафдан чиққан. Бу нимани англатишини ҳамма тушунади», - деди мураббий.
Жорий мавсумда 32 ёшли франциялик ярим ҳимоячи жароҳат олишга мойил бўлди. Жароҳатлари туфайли Канте Премьер-лигада бор йўғи еттита ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма берди ва сариқ карточка олди.