"Рома" футболчиси Тамми Абрахам ўзининг "Челси"даги даври ҳақида фикр билдирди. У Лондонга қайтиш ҳақида шундай дейди:
"Мен ҳали ҳам "Челси"даги кўплаб футболчилар билан гаплашиб тураман. Рисс Жеймс менга яна жамоага қайтишим керак эканини айтади. Негаки, мен у билан болаликдан бирга улғайганман. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Мен билан бирга яна Маунт, Райс ва Нкетиалар ҳам бор эди. Уларнинг ҳаммасини яхши кўраман".