“Кристал Пэлас” ҳужумчиси Уильфрид Заха айни дамда бешта клубнинг эътиборини тортмоқда.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, ивуарлик футболчи "Марсель", Каталониянинг "Барселона", Туриннинг "Ювентус", шунингдек, Лондоннинг иккита клуби "Арсенал" ва "Челси"нинг қисқа рўйхатидан жой олган.
Заханинг "Кристал Пэлас" билан шартномаси мавсум охирида тугайди, клуб ҳали ҳам футболчини қолишга ишонтириш учун курашмоқда. Агар ҳужумчи кетишга қарор қилса, янги клуб уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олади.
Заха жорий мавсумда Премьер-лигада 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ноябрь ойида ҳужумчи 31 ёшга тўлади.