Туриннинг «Ювентус» клуби бу мавсумда совринсиз қолмоқда, жамоа Европа лигаси ярим финалида Испаниянинг «Севилья»сига мағлуб бўлганидан кейин ойдинлашди.
Бироқ клубнинг собиқ дарвозабони Дино Дзофф бу мавсум туринликлар учун омадсизликка айланганига ишонмаяпти.
«Нега муваффақиятсиз дейиш мумкин? «Ювентус» чемпионатда иккинчи ўринда, улар Европа лигасининг ярим финалига чиқди ва майдондан ташқарида содир бўлган барча воқеаларни ҳисобга олсак, бу яхши натижа.
Мен Аллегрини эътироф этган бўлардим. Ҳамма нарсага қарамай, у зўр иш қилди», - дея Дзоффнинг сўзларидан иқтибос келтиради Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.
Дзофф 1972 йилдан 1983 йилгача «Ювентус»да ўйнаган.