Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистонлик ўсмирлар тарих яратишди

Баҳо:
+3 | -

"Шанба оқшоми ўзбек футболчи учун тарихий аҳамиятга эга бўлди", дея ёзади FIFA.com сайти. "Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон Японияни мағлуб этди ва барча ёшдаги терма жамоалар миқёсида илк маротаба қитъа чемпионлигини қўлга киритди".

"Мазкур ғалаба яна қўшимча бонусни ҳам тақдим этди. Дилшод Нуралиев ва унинг шогирдлари 2013 йили БААда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлишди. Бу ўзбекистонликларнинг Мексика-2011дан кейин иккинчи иштирокларидир".

Ғалабанинг тотли мазаси
"Ўзбекистон футбол федерацияси 1994 йилда ФИФАга аъзо бўлган ва миллий терма жамоа ўша йилнинг ўзида Осиё ўйинларида ғолибликни қўлга киритган. Ўшандан кейин қитъа мусобақаларида ғолиб чиқиш қийинчилик туғдираётганди ва бу нохуш анъанага сўнгги йилларда яхши натижаларга эришаётган Ўзбекистон футболи учун U16 терма жамоаси "Пас" стадионида барҳам берди".

"Теҳронда қўлга киритилган ғалаба марказий осиёликлар учун яна шуниси билан тотли бўлдики, улар финалгача қийин йўлни босиб ўтишди. Ҳиндистон устидан қозонилган ғалабадан кейин, Хитой билан дуранг ўйналди ва Суриядан мағлубиятга учралди. Жанубий Корея учун "D" гуруҳида 2-ўринни олган Ўзбекистонга қарши чорак финал баҳси осон ўтиши кутилганди. Аммо Ўзбекистон жиддий қаршилик кўрсатди ва пенальтилар сериясида ғолиб чиқди".

"БААда ўтадиган ЖЧ учун йўлланма ҳал қилинганидан кейин ўзбекистонликлар ярим финалда Эронни 3:2 ва финалда ажойиб жамоа Японияни яна пенальтилар сериясида мағлуб этишди. Финалда Япония фаворит сифатида эътироф этилганди, бироқ Ўзбекистон тезкор гол ўтказиб юборганига қарамай, аввал ҳисобни тенглаштирди ва "лоторея"да 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди".

"Ўзбекистон бош мураббийи учун учун бу совринларнинг бошланиши: "Биз ушбу ғалабадан кейин бўшашиб қолмаймиз", дейди Дилшод Нуралиев. "FIFA U17да яхши натижага эришиш учун ҳали кўп ишлашимиз лозим. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинларимизни чорак финалга асраб қўйганимизни кимдир гапириши мумкин. Аммо биз мусобақа давомида бир хил савияда ўйнадик. Гуруҳ босқичида йигитлар бироз ҳаяжонланишди ва яратилган вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўйиндан-ўйинга эса шогирдларим кучайиб боришди".

Япония - 2-ўрин
Мусобақада иккинчи ўринни олган японияликлар ўсмирлар ўртасидаги мусобақада анчадан бери энг яхши жамоалардан бири ҳисобланишади. Шу пайтгача икки марта Осиё чемпиони бўлган японияликлар ўсмирлар бу сафар ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлишди.

Ёш "самурайлар" ҳам худди Ўзбекистон каби гуруҳда 2-ўринни олиб, чорак финалга чиқишди. Улар чорак финалда Сурия устидан 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан бўлсалар, ярим финалда Ироқ 5:1 ҳисобида тор-мор этилди.

Ярим ҳимоячи Мизутани Такума Ўзбекистон дарвозасини 6-дақиқадаёқ ишғол қилганида навбатдаги голлар ҳам ўзини узоқ куттириб қўймайдигандек кўринганди. Бироқ уларнинг рақиблари қаҳрамонларча курашишди ва ҳисобни тенглаштиришди. Пенальтилар сериясида эса 3 нафар япониялик футболчи гол ура олишмади ва улар олтин медаллардан қуруқ қолишди.

Ироқнинг қувончи ва Кореянинг кўз ёшлари
4 йил аввал Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Эрон ғолибликни қўлга киритган эди. Ўз ўйида бўлиб ўтган мусобақада ҳам улар ғолибликка даъвогар саналишаётган эди. Аммо ярим финалда уларни Ўзбекистон тўхтатиб қолди.

Ироқ ҳеч қачон мусобақа ғолиблигига даъвогар ҳисобланмаган. Шунга қарамай, улар гуруҳ босқичида Уммон ва Таиланд устидан ғалаба қозонишди ва Австралия билан дуранг ўйнашди. Чорак финалда эса Кувайтни мағлуб этган (3:1) ироқликлар келаси йили бўлиб ўтадиган ЖЧ йўлланмасига эга бўлдилар.

Жанубий Корея эса ЖЧга чиқолмай кўпчиликни ажаблантирди. Улар гуруҳ босқичида КХДР, Япония ва Саудия Арабистони терма жамоаларини ютишганидан кейин мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар бўлиб туришганди. Аммо Ўзбекистонга қарши ўйиннинг асосий вақтида қўшиб берилган 4-дақиқада ҳисобни тенглаштирган кореяликлар пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлдилар.

Бўлажак истеъдодлар
Ушбу мусобақанинг энг ёрқин юлдузларидан бири кореялик Хван Хи Чан бўлди. У 5та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди. Япониялик Сугимото Таро эса 3та гол муаллифи бўлди ва финалда голга ассистентлик қилди. Шунингдек, эронлик трио — Амирмуҳаммад Мазлумий, Сайидмажид Ҳуссайний ва Ризо Кармоллачаъб ҳамда уммонлик Ҳотам ар-Рашидий ва яманлик Муҳаммад ал-Доҳий 3тадан гол уришди.

Рақамлар
97 - 31та ўйинда урилган голлар сони (ўртача битта ўйин 3,13тадан гол. Эрон ва Япония терма жамоалари энг сермаҳсул жамоалар бўлишди — 14тадан гол. Бу эса чемпион — Ўзбекистонга нисбатан 6та гол кўп демакдир.

Ким ўз сўзини айтади?
Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Ироқ терма жамоаларидан қайси бири 2013 йили БААда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ўз сўзини айтади?

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 10:59, 08.10.2012.
Ўқилди: 5272 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.