Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Бараха: "Винисиус "Валенсия" клубини, футболчиларини ва мухлисларини ҳурмат қилиши керак"

Баҳо:
+ | -

Рубен Бараха "Валенсия"га қарши ўйинда Винисиус Жуниорнинг хатти-ҳаракатларини қоралади.

Ла Лиганинг 35-тури доирасидаги ўйинда Винисиус Жуниор ўзаро тўқнашув вақтида Уго Дуронинг юзига зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Хабар қилинишича, майдондан четлатилгандан сўнг, "Реал Мадрид" вингери трибунадаги мухлисларга "Валенсия"ни Сегундага тушириш кераклиги ҳақида ишора қилган. Олдинроқ ўйин давомида "Реал Мадрид" вингери мухлисларнинг ирқчи ҳақоратларига дуч келганди.

"Клубимиз ҳар доим шарафли ҳаракат қилади ва агар кимдир хатога йўл қўйса ёки ўйинчини ҳақоратомуз сўз айтса, биз буни қаттиқ қоралаймиз, чунки биз бундай хатти-ҳаракатларни маъқулламаймиз.

Аммо юзага келган кескинликка жавоблар ўринсиз бўлгани ҳам ҳақиқат. Биз озчилик томонидан ирқчиликни суиистеъмол қилишни қатъий қоралашимиз керак ва биз буни қоралаймиз.

Аммо шундай вазиятлардан қочиб қутулиш мумкин эди: Винисиус футболчимизга зарба бергани учун майдондан четлатилди ва у ўз хатти-ҳаракати устида ишлай олади. У четлатилганидан кейин провокация қилди. У хунук ишора қилди, мухлислар ва клубни ҳурмат қилиш керак" - деди "Валенсия" бош мураббийи.

Киритилди: 16:32, 22.05.2023.
Ўқилди: 1846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.