Кириш Регистрация

Денис Истомин дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси билан баҳс юритиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Шанхай (Хитой)да теннис бўйича ўтказилаётган “Shanghai Rolex Masters” нуфузли халқаро турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин асосий тўрнинг дастлабки учрашувида муваффақиятга эришди.

Аргентиналик Карлос Берлокка қарши кечган учрашувда Денис Истомин уч сет якунларига кўра 4-6, 6-2, 6-1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.

Иккинчи босқичда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси швейцариялик Станислас Вавринкага қарши кортга чиқади. Мазкур халқаро турнирда 13-рақам остида сараланган Станислас Вавринка биринчи турда Алберт Рамосни (Испания) 7-6, 7-6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, агарда Денис Истомин иккинчи босқичда ҳам муваффақиятга эришса, учинчи босқичда дунё теннис жадвалида карвонбошилик қилаётган Рожер Федерер (Швейцария) билан баҳс юритиши мумкин. Бу учун Федерер ҳам иккинчи босқичда тайпейлик Ен-Сун Лю қаршилигини енгиши лозим.

Ёдингизда бўлса, Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Денис Истомин учинчи босқичда Рожер Федерер билан рўбаро келган эди. Гарчи ўша учрашувда швейцариялик теннисчи 7-5, 6-3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Федерер ушбу учрашув муросасиз курашларга бой бўлганлигини ҳамда Денис Истомин ўта кучли қаршилик кўрсатганлигини таъкидлаб ўтган эди.

Агарда воқеалар ривожи биз кутгандек бўлиб чиқса, Истомин – Федерер иштирокида яна бир ажойиб баҳсни кузатиш имкониятига эга бўламиз.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 09:15, 10.10.2012.
Ўқилди: 5552 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13723]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3698]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3279]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2791]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2605]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2431]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2081]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2059]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1755]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1736]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.