Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Денис Коростиченко: «Дастлабки 20 дақиқаликдаёқ баҳс тақдирини ҳал қилишимиз керак эди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про лиганинг 10-тури доирасида "Юниред"га қарши бўлиб ўтган ўйин (4:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Илк навбатда жамоадагиларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида нима ҳам дейишим мумкин. Дастлабки 20 дақиқаликдаёқ баҳс тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва улардан фойдаланишимиз керак эди. 20-дақиқадан кейин ўйинимизда пасайиш кўринди, йигитлар темпни бироз пасайтиришди, шу сабабли рақибларда бир қанча вазиятлар пайдо бўлишни бошлади ва ишончлироқ ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда тўғри кўрсатмалар бериш орқали ишни ғалаба билан якунлай олдик. Захирадан тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Иккинчи бўлимда анчагина кучли ўйин кўрсатдик ва адолатли ғалаба қозондик, дея оламан. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак. Сўнгги икки ўйин туғилган кунларга тўғри келмоқда. Ўтган сафарги ғалаба орқали Мирко Еличичга совға тайёрлагандик. Бу сафарги ғалабани эса клубимиз бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовга бағишлаймиз. Бу ғалаба улар учун кичкинагина совға бўлади.

— «Юниред» янги ташкил топган жамоа. Ушбу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
— Ўз навбатида «Юниред» клуби бош директорига ҳам миннатдорлик билдираман. Ўйиндан кейин у инсон бизни чиройли ўйин билан табриклади. Бу биз учун ҳам ёқимли. Жамоа ёш, энди ташкил топмоқда. Шу сабабли уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. «Юниред» ёмон жамоа эмас, футболчилар ҳаракат қилишмоқда, яхши ўйнамоқда. Улар айнан футбол ўйнашни истаётгани ва шунга ҳаракат қилаётгани одамни хурсанд қилади. Бошқа жамоалар ёпилиб олиши, ҳимоявий ўйин кўрсатиши, натижа учун ўйнаши ҳам мумкин. Ушбу жамоа эса паслар, комбинасиялар орқали ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Рақибга босим ҳам уюштирмоқда. Бу жамоа менга ёқди.

— «Локомотив» бироз муддатдан кейин ушбу стадионга қайтади ва «Динамо»га қарши ўйнайди. Ушбу стадион сизга маъқул келдими? Навбатдаги ўйингача нималарнидир тўғрилаш керакми?
— 25 май куни стадионда қандайдир тадбир ўтказилишини олдиндан билардик, балки, бу сўнгги қўнғироқ бўлиши ҳам мумкин. Кеча кечқурун бу ерга етиб келганимиз учун нималар бўлганини кўрмадик. Балки майдон ҳолати янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Ўт озгина ўсган, уни бироз ўриш керак эди. Умуман оладиган бўлсам, майдон сифати ўтган йилгидан кўра сезиларли яхшиланган. Ўйинлар ўтказиш учун яхши ҳолатга келган. Балки кейинги ўйин олдидан майдон ўтини ўришса, янада яхшироқ бўларди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:54, 26.05.2023.
Ўқилди: 1288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик