"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле орзуси ҳақида гапирди.
"Менинг энг катта орзуим – “Барселона” билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Ўзингиз севган клуб билан бундай совринни қўлга киритиш ёқимли", - дея Дембеленинг сўзларини келтиради Barca Buzz.
Аввалроқ матбуотда "Барселона" Дембелега 2027 йилгача янги шартнома таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
2022/2023 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда клуби учун 33 та ўйинда қатнашиб, саккизта гол ва еттита голли узатмани амалга оширди.