"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан ўзининг ривожланиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
30 ёшли франциялик футболчи икки йилдан бери “қизил иблислар” сафида тўп сурмоқда. Илгари у "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.
"Мен ҳозир ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ўйнаяпманми? Ўйлайманки, ҳозир мен ўйинни анча яхши тушунаман ва тез-тез рақибларимнинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бера оламан. Мен камроқ югуришни бошладим, чунки мен тез-тез тўғри позиция танлаяпман. Позицияни яхшироқ танлашим, фикримча, менинг кучли томонларимдан биридир", - деди Варан.