Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Каземиронинг «МЮ»да очилган янги қирралари ҳақида (видео)

Баҳо:
+ | -

Каземиро 2022/23 мавсумда барча мусобақаларда 7 гол ва 6 ассистни амалга оширди. Англиядаги илк мавсумида. “Реал” фаолиятидаги бу борада энг зўр мавсумдан (2020/21 – 7+5) ҳам кўпроқ. Бу фақат рақамларда.

Клублар миқёсида барча совринни бир неча марта ютган Каземиро “МЮ”га ўтиб, “янги чақириқлар учун тайёр эканини” айтганида, бироз ғалати эшитилган – яна нимага эришиш мумкин?

Аммо иложи бор экан. Каземиро “МЮ”даги фаолияти давомида шу пайтгача очилмаган, балким сояда қолган, балким эътиборга олинмаган қирраларини очди. Иши марказда рақибга ҳалақит бериш ва тўпни эгаллаганда Модрич ё Крооснинг энг яқинда турганига тўпни етказиш, баъзида стандарт ва узоқ масофалардан зарба бериш бўлган Каземиро аслида янаям серқирра футболчи экан. У ўйин темпини бошқаришда, ҳужумларни бошлашда, якуний пасда, иккинчи темпда, қисқа қилиб айтганда, тўп назоратида ҳам муҳим фигура бўла олар экан. “Реал”да табиийки, бу борада кучлироқ бўлган Модрич ва Кроос олдида сезилмаган, “МЮ” эса, Каземиросиз умуман бошқа, эски жамоага айланиб қолаверди.

“Реал”да ҳам Каземиронинг йўқлиги бирор ўйин олдидан муаммо сифатида кўп айтиларди, аммо марказдаги бошқа футболчилар ҳимояланишда қийналиб қолишлари мумкинлиги нуқтаи назаридан.

Айтишларича, Каземиро “МЮ” билан уч ой давомида музокаралар олиб борган. Бир неча маротаба видеоқўнғироқ орқали гаплашишган. Мавсум бошида “Юнайтед” аввал “Брайтон”га 1:2, кейин эса, “Брентфорд”га 0:4 ютқазгач, клубдагилар Каземиронинг айниб қолишидан қўрқишади. “Брентфорд” билан ўйинни Испанияда телевизорда томоша қилган Каземиро эса, дарҳол агентига телефон қилади: “Уларга айт, мен буни тузатаман”

“МЮ” эса, балким ўзи билмаган ҳолда,  майдон марказига ёрдам бериши мумкин бўлган футболчинигина эмас, ҳақиқий етакчини сотиб олди.

Видеодаги no look pass га қаранг. Бу – янги Каземиро.


Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 16:50, 08.06.2023.
Ўқилди: 23522 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.